Ўзбекистон | 08:09 / 10.01.2020
5102
1 дақиқада ўқилади

Loong Air Чэнду – Тошкент йўналишида парвозларни йўлга қўймоқда

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Хитойнинг Zhejiang Loong Airlines авиакомпанияси 10 январь кунидан эътиборан Чэнду – Тошкент йўналишида парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Ушбу йўналишда авиакомпания парвозларни ҳафтасига уч маротаба бажаришни режалаштирилган. Чэнду – Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширган Zhejiang Loong Airlines авиакомпаниясининг рейси бугун маҳаллий вақт билан соат 18:10да Тошкент халқаро аэропортига қўнади. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 27 сентябрь кунидан эътиборан Хитойнинг мазкур авиакомпанияси Сиань шаҳридан Тошкентга чартер рейсларни амалга оширишни бошлаган эди.

Мавзуга оид