2019 йилда 130 миллион долларлик маҳсулотлар экспортга биржа орқали сотилган
Бугун, 15 январ куни Товар-хомашё биржаси АЖда биржа савдоси ҳақидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.
Тадбирда 2019 йил натижалари ва 2020 йилдаги истиқболли лойиҳалари ҳақида маълумотлар берилди. Ўтган йил давомида тадбиркорлар биржа орқали 13,4 трлн. сўмлик товар харид қилишган ва 7,5 трлн. сўмга тенг ўзларининг товарларини сотишган.
2019 йил якуни натижаларига қараганда, пахта толаси - 6 трлн. сўм, цемент - 4 трлн. сўм, ун - 1 трлн. сўм, полиэтилен - 930 млрд. сўм, ўсимлик ёғи - 893 млрд. сўм, суюлтирилган газ - 440 млрд. сўмни ташкил қилган.
Маълумотга кўра, ўтган йил давомида 130,8 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга биржа орқали сотилган ва 2018 йилга нисбатан 5,7 фоизга ошган.
2020 йилдан бошлаб пахта хомашёси экспорти тўхтатилиб, пахта толасини мамлакатнинг ўзида тўлиқ ишлаш режимига ўтилган эди.
Мавзуга оид
17:05 / 02.11.2024
Ўзбекистон сентябр ойида энг кўп олтин сотган давлатлар қаторига кирди
20:50 / 11.10.2024
Қозоғистон фонд биржаси Москва биржаси билан барча алоқаларни узди
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
19:45 / 09.10.2024