"АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо битими Европа Иттифоқидан товарлар экспортига сезиларли салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу Хитойга экспортнинг камайиши туфайли Европа Иттифоқига 11 млрд долларга тушиши мумкин", дейилган тадқиқотда. Мутахассисларнинг фикрича, савдо битими айниқса Германияга, жумладан, унинг самолётлар ва автомобиллар ишлаб чиқариш саноатига кучли таъсир кўрсатади.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, 2021 йилда АҚШдан Хитойга баъзи товарларнинг экспорти 2017 йилга нисбатан 95 млрд долларга кўпаяди.