Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги коронавирус ва унинг пайдо бўлиши жойи суратлари эълон қилинди
Фото: Retamal/AFP via Getty Images
Хитойда янги турдаги коронавируснинг илк сурати эълон қилинди. Суратни Хитойнинг патоген микроорганизмлар миллий сақлагичи эълон қилган.
Вирус электрон микроскоп ёрдамида суратга олинган.

Шунингдек, ОАВда коронавирус пайдо бўлган жой – Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозори сурати ҳам эълон қилинди. Сурат Daily Mail нашри томонидан эълон қилинган.
Журналистларнинг таъкидлашича, бозор денгиз маҳсулотлари бозори деб аталса-да, унда тирик ва нимталанган илонлар, кўршапалаклар, турли зотдаги итлар, товус, бўри, жайра, турли йиртқич ҳайвонлар ва ҳаттоки пингвин сотилган.


Эпидемия бошлангандан кейин бозор ёпиб қўйилган. Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази директори Гао Фунинг айтишича, ҳукумат “бозорда сотилган йиртқич ҳайвонларни” вирус манбаси деб ҳисобламоқда, бироқ буни ҳали тасдиқлай олмади. Таъкидланишича, бозорда ҳайвонлар бир-бири билан алоқада бўлади, улар вирусга чалинган бўлса, вируслар ўзаро генлар алмашиб, мутация қилиши мумкин.


Пекин университети олимлари коронавируснинг дастлабки манбаси Ухандаги бозорда сотилган кўршапалаклар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни билдиришди. Кўршапалаклардан тайёрланган шўрвалар Хитойнинг баъзи ҳудудларида истеъмол қилинади. Бошқа тахминга кўра, вируснинг пайдо бўлишига илонлар сабаб ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025