Бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши ўсиши бўйича прогноз эълон қилинди
Жорий йил Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг маошлари 14,4 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.
Таққослаш учун, 2019 йилда давлат секторидаги маошлар миқдори 39 фоизга ошган эди.
Бу ҳақда Марказий банкнинг 2019 йил IV чорак якунлари бўйича ҳисоботида маълум қилинган.
Ҳисоботда айтилишича, 2020 йилда иш ҳақлари миқдори ва аҳоли номинал даромадлари аввалги икки йилда бўлгани каби юқори суръатда ўсиши кутилмаяпти.
«Иш ҳақлари миқдорининг 2018-2019 йилларда сезиларли даражада тўғриланганидан сўнг, 2020 йилда аҳоли номинал даромадлари, шу жумладан, ўртача иш ҳақи даражасининг мўътадил (давлат секторида 14,4 фоиз) ўсиши кутилмоқда», – дейилади регулятор шарҳида.
Юқорида айтилганидек, 2019 йилда бюджет соҳасидаги иш ҳақлари миқдори 39 фоизга ошган. Аҳоли реал даромадлари эса 7 фоизга кўтарилган.
«2019 йил январь-сентябрь ойларида ўртача иш ҳақининг ўсиши саноат соҳасида 22,9 фоизгача, қурилишда 23 фоизгача секинлашган бўлса, кўплаб хизмат кўрсатиш соҳаларида, аксинча, тезлашиши кузатилган. Хусусан, савдо соҳасида ўртача иш ҳақи 33,6 фоизга, яшаш ва умумий овқатланиш соҳасида – 39,7 фоизга, банк ва моливий хизматларда – 36,5 фоизга, таълим соҳасида – 37,2 фоизга, соғлиқни сақлашда – 37,7 фоизга ошди.
Иқтисодиётда талабнинг ортиб бориши шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида иш ҳақининг жадал ўсиши ривожланаётган ёки ўтиш даври иқтисодиётидаги мамлакатларда кўп кузатилади», – дейилади Марказий банк изоҳида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида айтгандики, 2020 йил давомида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори инфляция даражасидан юқори миқдорда оширилади.
2020 йил учун инфляциянинг базавий прогнози эса 12 - 13,5 фоиз даражасида белгиланган. 1 февралдан иш ҳақи ва пенсиялар 7 фоизга ошади.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024