Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилди
Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга каратилган лойиҳаларни аниқлаш, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Хусусан, қуйидагилар агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга каратилган лойиҳаларни аниқлаш, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва бош пудрат ташкилотларини тендер савдолари асосида аниқлашни ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштиришни назорат қилиш;
лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш,”Сувқурилишинвест” ДУКлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш доирасида юзага келган муаммоларни бартараф қилишга кўмаклашиш.
Ҳужжат билан Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг таркибига кирувчи сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажарувчи ”Сувқурилишинвест” давлат унитар корхоналари рўйхати тасдиқланди.
Агентлик ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг сув хўжалиги бўйича инвестиция лойиҳалари негизида алоҳида юридик шахслар сифатида:
Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи; Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи; Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилди.
Мавзуга оид
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024