Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қудратли давлатлар Марказий Осиёда рақобатлашишини истамайди — Абдулазиз Комилов
Ўзбекистон Марказий Осиёда йирик давлатлар ўртасидаги қандайдир рақобат муносабати туфайли номақбул сиёсий оқибатларни ҳис қилишни истамайди. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов айтиб ўтди.
«Биз Марказий Осиёни барқарор ривожланган, фаровон ва ҳамкорлик минтақаси сифатида кўришни истаймиз. Биз қудратли давлатларнинг минтақадаги қандайдир рақобатининг сиёсий оқибатларини ўзимизда ҳис қилишни асло истамаймиз», – деди Комилов АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео бошчилигидаги делегация билан музокаралардан сўнг журналистлар учун ташкил этилган брифингда.
У Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати «минтақада яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатилишига асосланиши»ни таъкидлаган.
«Биз ҳеч қачон Ўзбекистонга зарар келтирадиган ҳаракатларни амалга оширмаймиз», – дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Куннинг иккинчи ярмида Тошкентда минтақа давлатлари ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари ва АҚШ Давлат котиби иштирокида «Марказий Осиё – АҚШ» («C5+1») шаклидаги вазирлар учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025
“Мана сизга кўп векторли сиёсатнинг натижаси” – Абдулазиз Комилов Европа билан имзоланган битим ҳақида
17:52 / 14.07.2025