Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вадим Абрамов: «Сардор Рашидов БААдаги йиғинимиз рўйхатидан жой олганди, аммо...»
Ўзбекистон миллий жамоаси 18-24 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида йиғин ўтказади. Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида Вадим Абрамов шогирдлари 23 февраль куни Беларусь миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ушбу йиғин олдидан Tribuna.uz сайти мухбири Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов билан суҳбатлашиб, сўнгги ўйинларда клуби сафида гол ураётган Сардор Рашидовнинг миллий жамоага қачон чақирилиши ҳақида сўради.
«Сардор Рашидовнинг натижаларидан яхши хабардормиз. Уни Бирлашган Араб Амирликларидаги 18-24 февраль кунги йиғинга жалб этадиган рўйхатга киритган эдик. Аммо, Белорусь миллий жамоаси билан баҳс олдидан 21 февраль куни Сардор Рашидовнинг клуби чемпионат доирасида тур учрашувини ўтказиши лозим. Ўйинимиз ФИФА кунларида ўтказилмаётгани боис, Сардорни клубидан чақира олмаймиз. Рашидовни кейинги йиғинларда таклиф этиш режамизда бор» - дейди Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Карленович.
Маълумот учун, Сардор Рашидов куни кеча Қатар Амири кубоги 1/8 финали доирасида «Ал-Аҳли» - «Қатар СК» (2:1) ўйинида жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.
Мавзуга оид
21:06 / 25.04.2026
2 млн доллар – ЖЧ-2026 финалига чипталар астрономик нархларда сотилмоқда
09:22 / 01.04.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги учинчи гуруҳдоши ҳам аниқ бўлди
02:23 / 31.03.2026
Ҳусанов энг яхши бўлди. Ўзбекистон – Венесуэла ўйинидан фоторепортаж
22:56 / 30.03.2026