Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ЮНEСКОнинг яна бир конвенцияси иштирокчисига айланди
2020 йил 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси учун ЮНEСКОнинг Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги конвенцияси кучга кирди.
Фото: Flickr
Конвенция 2005 йил 20 октябрда Париж шаҳрида имзоланган ва 2007 йил 18 мартда кучга кирган. Ўзбекистон Конвенцияни 2019 йил 14 октябрда ратификация қилган. Ҳозирги вақтда ҳужжат 148 та давлат томонидан ратификация қилинган.
Конвенциянинг асосий мақсади маданий ўзини ифодалашнинг турли хил шаклларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўли билан турли маданиятларнинг ўзаро эркин алоқа қилиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Ҳозирги вақтда мамлакатда конвенциянинг асосий қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш учун тегишли чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, жумладан “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали, Мақом санъати халқаро форуми, Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилиши бунга яққол мисол бўлади.
Мавзуга оид
15:21 / 20.02.2026
2025 йилда Ўзбекистон буғдой уни импортини қисқартирди
06:00 / 19.02.2026
Президент икки томонлама ҳужжатларни имзолашга бағишланган маросим ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди
05:55 / 19.02.2026
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида инвестиция платформаси ташкил этилади
05:43 / 19.02.2026