Технология | 14:21 / 03.03.2020
3075
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус туфайли Twitter ходимларининг бир қисми масофадан ишлашга ўтди

Сервис раҳбарияти ходимларга офисга келмасликни тавсия этмоқда. Twitter’да дунё бўйича 5 мингга яқин киши ишлайди.

Фото: Getty Images

Коронавирусга чалиниш хавфини камайтириш мақсадида Ҳонгконг, Япония ва Жанубий Кореядаги Twitter ходимлари масофадан ишлашга ўтди. Бу ҳақда компания блогида маълум қилинди.

Сервис раҳбарияти ходимларга офисга келмасликни тавсия этмоқда. Twitter’да дунё бўйича 5 мингга яқин киши ишлайди.

Аввалроқ компания барча режалаштирилган сафар ва тадбирларни бекор қилганди. Twitter шунингдек Техасда бўлиб ўтадиган медиаанжуманда ҳам иштирок этмайдиган бўлди.

Компания ходимларнинг масофадан ишлаш бўйича имкониятларини кенгайтиришга тайёргарликни бошлаганини билдирди.

Охирги маълумотларга кўра, янги коронавирусга чалинганлар сони 90 мингдан ошган, 3000 дан ортиқ бемор вафот этган. Жанубий Кореяда 4812 киши, Японияда 970 киши ва Ҳонгконгда 100 киши ушбу касалликни юқтирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид