Озарбойжонда коронавирус тарақалиши хавфи сабабли ўқув муассасалари 27 мартгача ёпиқ бўлади.

"Вазирлар маҳкамаси фармойишига кўра, мамлакатдаги барча ўқув муассасаларида ўқиш, ўқув-тарбия жараёни ва улар билан боғлиқ барча тадбирлар 27 мартга қадар тўхтатиб турилади", - деб хабар берди республика вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги вирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаб.

Аввалроқ Озарбойжондаги ўқув муассасалари мамлакатда коронавирус тарқалаётганлиги сабабли 9 мартга қадар дезинфекция учун ёпилиши хабар қилинганди.  

Мамлакатда тўққиз нафар инсонда коронавирус аниқланган. Улардан бир нафари Россия фуқароси.