Ўзбекистоннинг ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган ўйинлари қолдирилиши мумкин
ФИФА ОФК билан келишган ҳолда ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган ўйинларни қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида эълон қилинди.
«ФИФА ОФК билан келишган ҳолда ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган ўйинларни қолдиришга қарор қилди. 23-31 март, 1-9 июнь кунлари ўтиши керак бўлган ўйинлар кейинроқ ўтказиладиган бўлди.
Лекин жамоалар ўзаро келишган ҳолда ўйин иштирокчилари хавфсизлиги таъминланиши шарти билан учрашувларни ўз вақтида ўтказиши мумкин. Фақат бундай ҳолатда ОФК ҳамда ФИФАнинг розилиги олиниши керак»,— дейилади баёнотда.
ФИФА коронавирус тарқалиш хавфи сабаб шундай қарорга келган. Юқорида кўрсатилган муддатда Ўзбекистон учта ўйин ўтказиши керак эди ва эндиликда Яман (31 март), Сингапур (4 июнь) ва Саудияга қарши (9 июнь) ўйинлари номаълум муддатга қолдирилган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
13:48 / 07.10.2024
Катанец саломатлиги ёмонлашгани боис Эрон ва БАА билан ўйинларда жамоани бошқармайди
18:25 / 01.10.2024
Ўзбекистон миллий жамоасининг БАА ва Эронга қарши ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум бўлди
22:01 / 17.09.2024
Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Парагвай билан ўйинда мағлубиятга учради
18:42 / 11.09.2024