Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Замонавий санъат маркази фаолияти ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида Замонавий санъат маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Hududiy elektr tarmoqlari” акциядорлик жамиятининг:
а) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Замонавий санъат марказини ташкил этиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур тор кўчаси, 6а-уй манзилидаги биносини;
‘'Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамиятининг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур тор кўчаси, 6-уй манзилидаги биносининг “А” ва “Г” блокларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Марказга бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
замонавий санъат соҳасида ижодкорлар билан оммавий мулоқотни йўлга қўйиш;
тасвирий ва амалий санъатнинг барча турлари вакилларини профессионал равишда бирлаштиришга йўналтирилган замонавий санъатни инновацион ва технологик ривожлантиришда узоқ муддатли ташаббусларнинг фанлараро ўзаро платформаси яратилишини таъминлаш;
Ўзбекистонда маданият ва санъатнинг ривожланишини қўллаб-қувватлайдиган ёш санъат намояндалари ва педагоглар ҳамжамиятини ташкил этиш ва унинг фаолиятига кўмаклашиш;
Ўзбекистон санъати тарихи ва тадқиқот ташаббуслари бўйича ихтисослаштирилган кутубхоналар ҳамда босма, фото, видео ва аудио материаллар архивини яратиш ва бошқариш;
замонавий санъат соҳасида таълим ташаббусларини амалга ошириш бўйича қўшимча шароитлар;
замонавий маданият ва санъат соҳасида спектакллар, перфоманслар, кино намойишлари, аудиовизуал лойиҳаларни амалга ошириш лабораториясини ташкил этиш ва бошқариш.
Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Замонавий санъат маркази бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 19 нафардан иборат бўлган тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Замонавий санъат марказининг устави тасдиқланди.
Марказ директорига Жамғарма кенгаши билан келишган ҳолда Марказнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамиятига баланс қиймати Мажмуа қийматидан паст бўлмаган қийматдаги бинонинг берилишини таъминлайди.
Белгиланишича, бошқа бино берилгунга қадар “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти ўз фаолиятини Мажмуада давом эттиради.
Жамғарма юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари эвазига шакллантириладиган маблағлар ҳисобига берилаётган биноларни маданият ва санъат объектларини меъморий лойиҳалаштириш соҳасидаги замонавий жаҳон тажрибаларига мос равишда реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширади.
Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Жамғарманинг бюджетдан ташқари манбалардан шакллантириладиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан тушган тушумлар;
меценатлик кўмаги;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молиявий ташкилотларнинг грантлари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026