Хўш нега айнан карантин?

Чунки вирус кўпчилик учун у қадар хавфли эмас, уни шамоллашга қарши маълум дорилар воситасида даволаш мумкин. Унинг тарқалишининг олдини олиш учун эса карантиндан яхшироқ чора йўқ. Чунки ҳозирча вирусга қарши вакцина топилмаган.

Малайзияда вирус тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар нима қилиши кераклиги ҳақида йўриқнома тайёрланди. Kun.uz ушбу йўриқномани ўзбек тилига ўгириб, эътиборингизга ҳавола этади.

Карантин чоралари: Қандай қилиб коронавирус тарқалиши олдини олиш мумкин?

Карантин чоралари: Қандай қилиб коронавирус тарқалиши олдини олиш мумкин? 👉 https://kun.uz/24182529

Posted by

Kun.uz

on Friday, March 20, 2020

Коронавирус тарқалишининг олдини қандай олиш мумкин?

Одамлар 4 тоифага бўлинади. Келинг, уларни шартли равишда «А», «B», «C» ва «D» деб белгилаб олайлик.

«A» — у илк вирус ташувчи. Бундайларни топиш осон ва даволаш ҳам мумкин.

«A» хориждан учиб келиб, «С» билан алоқа қилади. «С» — оила аъзолари, дўстлар, ҳамкасблар, қўшнилар, супермаркетдаги кассирлар, кинотеатр ходимлари, емак етказувчилар ва бошқалар бўлиши мумкин.

«С»ларнинг сони қанча бўлса ҳам, биз уларнинг барчасини топа оламиз.

Бу ҳолатда «С» карантинга олинади ва ва текширилади.