Ассоциация вакилларининг Kun.uz`га маълум қилишларича, ташкилот 19 март куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон анимация студиялари ассоциациясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

– маҳаллий анимацияни ривожлантиришга кўмаклашиш ва унинг рақобатбардошлигини янада ошириш;

– миллий манфаатларга мос келадиган сифатли анимацион фильмларни ишлаб чиқариш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш;

– ёш аниматорларни касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

– миллий анимацион фильмларни оммалаштириш.