Миллий анимацион қаҳрамонларни яратиш учун танлов эълон қилинди. Танлов жамғармаси - 50 млн сўм
Ўзбекистонда миллий анимацион қаҳрамонларни яратиш учун танлов эълон қилинди. Танлов жамғармаси 50 миллион сўмни ташкил этади. Ушбу таклиф Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро анимация кунига бағишланган ижодий кечада эълон қилинди.
Тантанали тадбир олдидан “Ўзбек анимацияси ривожланиши муаммолари ва уни бартараф қилиш йўллари” конференцияси бўлиб ўтди. Унда севимли мультфильм қаҳрамонлари йўқлиги, хусусий анимацион студияларнинг фаолияти, аниматорларнинг моддий-техник базаси муаммолари муҳокама қилинди, ўзбек миллий анимациясида кадрлар масаласи кўриб чиқилди. Маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш ва анимацион фильмларни яратишга қўшимча бюджет, чет эллик мутахассис ва аниматорларни Ўзбекистонга жалб қилиш масалалари кўтарилди.
Тадбир иштирокчилари миллий анимацияни ривожлантириш учун “Йўл харитаси”нинг асосини ташкил этадиган таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар тузишга келишиб олдилар.
- Кўпгина мамлакатларда барчанинг севимли миллий мультфильм қаҳрамонлари бор. Бизнинг мультфильмларимизнинг бир хил ижобий қаҳрамонлар. Аслида мультиқаҳрамонлар турли характерга эга бўлиши, барча болаларнинг қалбини забт этиши лозим. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ушбу эзгу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, фарзандларимизга меҳр-оқибат, билим, дўстлик, ўз Ватанига муҳаббат каби муҳим тушунчаларни уйғотишини истаган барча маҳоратли рассом-мультипликаторларни жалб қилмоқчимиз, - деди конференцияда “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.
Халқаро анимация кунига бағишланган тантанали кечада “пантомима” усталарининг чиқишлари, янги мультфильмлар намойиши ва маҳаллий аниматорларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Ишлаб чиқарилган “Йўл харитаси” жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган аниматорлар форумида тасдиқланади. Жамоат ва хусусий ташкилотлар, шунингдек, Анимация студиялари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бу санъатга қизиққан барча аъзо бўлиши мумкин бўлган Ўзбекистон аниматорлари уюшмасини ташкил этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
19:41 / 30.10.2024
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади
09:08 / 27.06.2024
"Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт" кўрик-танлови ташкил этилади
16:02 / 17.05.2024