Учрашув давомида соҳанинг реал ҳолати ҳамда уни ривожлантиришга доир амалий таклифлар тингланди.

"Фарзандларимиз томоша қилаётган контентнинг асосий қисми — чет эл маҳсулотлари. Миллий, сифатли контентимиз эса етарли даражада эмас.

Айниқса, болалар учун ўзбек тилидаги қўшиқлар, миллий қадриятларимизга хос мультфильмлар ва таълимий контентлар етишмайди. Шу боис, мазкур йўналишда фаолият юритаётган «Доноча» каби лойиҳаларни қўллаб-қувватлайман. Уларни янада ривожлантириш керак", дейди у.