Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин даврида хусусий шифохоналарнинг ишлаб туриши жуда муҳим – Нурмат Отабеков
Шу боисдан хусусий таббиёт муассасалари автомобилларининг ҳаракатланишига ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган.
Фото: KUN.UZ
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков хусусий тиббиёт муассасаларининг карантин давридаги фаолиятига тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Карантин даврида хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини тўхтатиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилгани йўқ.
Агар хусусий клиникилар фаолиятини тўхтатадиган бўлсак, ҳамма давлатга тегишли тиббиёт муассасаларига югуриб боради. Натижада давлат клиника ва шифохоналаридаги юкламалар миқдори кўпайиб кетади. Шунинг учун ҳам карантин даврида барча хусусий тиббиёт муассасалари ишлаши шарт.
Уйга чақирув масаласига келсак, бу фуқаро ва хусусий клиникалар ўртасидаги келишувга боғлиқ. Бунинг учун фуқаро хусусий клиникаларга қўнғироқ қилиши, уйга чақирув шартларини келишиши керак.
Карантин даврида хусусий тиббиёт муассасалари автомобилларининг ҳаракатланишига ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган», деди Нурмат Отабеков 30 март кунги брифингда.
Мавзуга оид
08:35
Санэпидқўм: Ўзбекистонда ҳантавирус бўйича вазият барқарор
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026
Ҳайвонлар касалликлари бўйича карантин қоидалари тасдиқланди
21:04 / 24.02.2026