Республика махсус комиссияси қарорига кўра, транспорт ҳаракати учун махсус рухсатнома беришнинг янги тартиби эълон қилинди.
Унга кўра, биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ўз машиналарида стикерсиз юришига рухсат берилган.
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимлари тегишли ташкилотларда фаолият юритаётганлиги тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси нусхаси ва иш жойидан тасдиқловчи ҳужжат асосида ҳаракатланади.
Шунингдек, қуйидаги ташкилотлар ходимлари меҳнат дафтарчаси нусхаси ва иш жойидан тасдиқловчи ҳужжат асосида ҳаракатланиши мумкин:.
Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.
Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тан жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари;
Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида ва йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида. Инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда ва кечиктириб бўлмайдиган тиббиёт муолажаларни олаётган бемор йўловчиларни ташиш мумкин;
Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава, чиқинди)нинг хизмат автотранспорт воситалари.
Қуйидаги ташкилотларнинг масъул ходимларига хизмат вазифасини бажаришда тегишли шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланишга ушбу ташкилотлар томонидан рухсат берилади (офицер таркибидаги ходимларга рухсат талаб қилинмайди). Рухсатномада автотранспорт воситасининг белгилари кўрсатилади. Мазкур рухсатнома хизмат (ҳарбий) гувоҳномаси билан кўрсатилганда ҳақиқий ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий мажлис қонунчилик палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;
















