«Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони 30 нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда дастлабки бемор бундан 3 ҳафта олдин – 15 март куни аниқланган эди. 5-6 апрель кунлари жами 124та янги ҳолат қайд этилди.
5 апрель куни яна беш киши соғайиб, жами тузалганлар сони 30 кишига етди. Беморларнинг икки нафари вафот этган.












