«2020 йил 11 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 694 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади. 10 апрель куни 87та ҳолат қайд этилганди.
Шу вақтгача беморларнинг 42 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.












