Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги шаҳарлардан бири коронавирус тарқалгани сабабли ёпилди
Қайд этилишича, қариялар уйидаги 86 киши коронавирусга чалингани гумон қилинганидан сўнг ушбу чеклов жорий этилган.
Қариялар уйида коронавирус тарқалгани сабабли Россиянинг Смоленск областидаги Вязьма шаҳрига кириш-чиқиш тўхтатилди. Бу ҳақда маҳаллий маъмуриятга таяниб RT хабар берди.
«Вязьмада эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли 12 апрелдан 30 апрелгача шаҳарда яшаш рўйхатида турмайдиган фуқароларнинг шаҳар ҳудудига кириши ва чиқишига чеклов ўрнатилади», — деб маълум қилди маъмурият.
Қайд этилишича, қариялар уйидаги 86 киши коронавирусга чалингани гумон қилинганидан сўнг ушбу чеклов жорий этилган. Ҳозирга қадар 306 киши, жумладан ходимлар текширувдан ўтказилган, ходимлардан бирида касаллик аниқланган.
Mash Telegram-каналининг хабар беришича, у яқинда таътилни Вьетнамда ўтказиб қайтган бўлган. Ҳозирда муассаса карантинга олинган.
Охирги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус юқтирганлар сони 15,5 мингдан ошган. Мамлакатда эпидемия бошланганидан бери 130 киши вафот этган, 1291 киши тузалган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025