Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси” ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг:

Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси”ни ташкил этиш ва унинг ҳудудида миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш;

Фарғона вилояти, Риштон тумани, “Фаровонлик” МФЙ, Тўқимачи кўчасида жойлашган вилоят “Агрокимёҳимоя” ХАЖга қарашли, умумий ер майдони 1,1 гектарга тенг бўлган “Риштон” номли 4-сонли минерал ўғит тарқатиш шохобчасини Риштон туман ҳокимлиги балансига ўтказиш;

кейинчалик ушбу ер участкасини “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг инвестиция компанияси – “SQB Capital” МЧЖга “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси”ни ташкил этиш учун ажратиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилиниши мумкин.

“SQB Capital” МЧЖга:

2020 йилнинг якунига қадар “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси” ҳудудида объектларни белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда қуришга;

истисно тариқасида “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси” ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларини, шунингдек, асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат этилади.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга “SQB Capital” МЧЖ томонидан қурилиш ишларини молиялаштирилиши учун кредит маблағларини ажратиш тавсия этилади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси “SQB Capital” МЧЖга “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан ажратилган кредит бўйича ҳисобланадиган фоиз тўловлари бўйича харажатларни қоплаш учун компенсация тақдим этади.

“Ҳунарманд” уюшмаси “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “SQB Capital” МЧЖ билан биргаликда:

2020 йил 31 май кунига қадар миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси”га жойлаштириш учун талабгор ҳунармандлар рўйхатини шакллантиради;