Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1836тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 32 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 25 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1836 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт давомида касаллик республиканинг бутун ҳудудига тарқалди.
Сўнгги кунларда касалликдан соғайганлар сони янги зарарланиш ҳолатларидан оша бошлади.
21 апрель куни 51, 22 апрель куни 38, 23 апрель куни 42, 24 апрель куни эса 46 нафар кишида касаллик аниқланган.
Бу кунларда мос равишда 96, 93, 111 ва 60 нафардан беморлар тузалди.
Вирус тарқалишни бошлагандан буён жами 621 киши соғайди, 8 киши вафот этди.

25 апрель куни соат 9:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш, коронавирусдан ўлим ва коронавирусдан вафот этиш бўйича кўрсаткичлар жадвали:
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025