Ишбилармон, замон билан ҳамнафас инсонлар учун уйнинг қулай жойлашуви жуда муҳим рол ўйнайди. Ҳозир юртимизда кўплаб турар-жойлар барпо этилмоқда. Харидорлар эса таклифлар ичидан энг сарасини танлашни истайди.
NRG қурилиш компанияси пойтахт марказида қад ростловчи илк лойиҳа – Oybek турар-жой мажмуаси сотуви бошланганини маълум қилади. NRG компанияси икки қўшни мамлакатларнинг етакчи девелоперлари – Murad Buildings ҳамда BI group (Қозоғистон) томонидан асос солинган қўшма бренд бўлиб, унинг дастлабки лойиҳаси эса Ўзбекистондаги биринчи замонавий «ақлли» турар-жой мажмуасига айланиши кутилмоқда.


NRG Oybek Тошкент шаҳрининг маркази – Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмаси яқинида қурилмоқда. Мажмуа Тошкентнинг янги нафаси бўлиб, унда яшайдиган бўлажак хонадон эгалари ўзлари ва оила аъзолари учун хавфсизлик, қулайлик, фаровонлик, хотиржамлик каби уйғун ҳиссиётларни туҳфа этишади.
Хўш, янги қурилиш компаниясининг NRG Oybek лойиҳаси сизларни нимаси билан ҳайрон қолдириши мумкин? Келинг, мажмуанинг ҳар бир қулайликларига атрофлича тўхталиб ўтамиз.
Керакли манзиллар – бир қадамда!
Энг аввало, NRG Oybek турар-жой мажмуасининг жойлашувини қайд этиш жоиздир. Бу ерда яшайдиган аҳоли транспорт муаммоларига дуч келмайди. Исталган манзил (мактаб, супермаркет, касалхона, дорихона, ресторан ва ҳ.к.)га тез ва осон етиб олиш мумкин: кўп сонли автобуслар қатнови ҳамда метро бекатларининг яқинда жойлашуви узоғингизни яқин қилади. Шунингдек, NRG Oybek аэропорт ва вокзалга ҳам яқин ерда жойлашган.



Калитсиз уйга кириш
Мажмуада хонадон эгалари учун яратилган дастлабки илғор технологияларни бири – бу уйнинг кириш эшигини калитсиз осон очишдир. Эндиликда смартфон ёрдамида уйга яқинлашишингиз билан эшикнинг ўзи автоматик тарзда очилади. Авваллари «қўлсиз, оёқсиз эшик очар» топишмоғига жавоб «шамол» бўлган бўлса, ҳозирги замонавий даврга келиб бу жавобни NRG Oybek эшиклари, деб айтиш мумкин.


























