Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна 10 кишида коронавирус аниқланди, 17 киши соғайди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 10 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 8 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2324 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.
Самарқанд вилоятида 17 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (5 нафардан Самарқанд шаҳри ва Тойлоқ туманидан, 2 нафардан Оқдарё ва Пайариқ туманидан, Пастдарғом, Нарпай ва Самарқанд туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 10 нафари эркак, 7 нафари аёл, ёши каттаси 52 ёшда бўлса, ёши кичиги эса 2019 йил туғилган чақалоқ.
Вилоятда шу пайтга қадар 52 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 69 нафарга етди.
- Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда коронавирусдан тузалаётганлар сони янги касалланиш ҳолатларидан кўп бўлмоқда.
- 7 май куни жами 65та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 79 бемор тузалганди. Бугун ҳозирча 26та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 82 бемор тузалди.
- Шу вақтгача беморларнинг 1738 нафари тузалган, 10 киши вафот этган, айни вақтда 576 киши шифохоналарда қолмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025