«2020 йил 9 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2336 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда коронавирусдан тузалаётганлар сони янги касалланиш ҳолатларидан кўп бўлмоқда.

8 май куни 27та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 119 бемор тузалди - бу кунлик тузалишлар сони бўйича энг юқори натижа бўлди. 

Шу вақтгача беморларнинг 1775 нафари тузалган, 10 киши вафот этган, айни вақтда 551 киши шифохоналарда қолмоқда.