«2020 йил 18 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2779 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг барчаси олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган. 

Бугун ҳозирча 26та янги ҳолат қайд этилди, 46 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирусдан тузалганлар сони 2293 нафарга етди.

Айни пайтда 473 нафар бемор шифоналарда даволанмоқда.