Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2950тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 11 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 21 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2950 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 7таси олдиндан карантинда бўлганлар билан боғлиқ.
Шунингдек, хориждан келган 5 кишида (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) коронавирус аниқланган.
20 май куни 84та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 34 бемор тузалди.
Шу вақтгача 2372 киши коронавирусдан бутунлай соғайди.
Ҳозирда шифохоналарда 565 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 5 нафарининг аҳволи оғир.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025