09:49 / 21.05.2020
3209

Январь-апрель ойларида чакана савдо товар айланмаси 53 трлн сўмни ташкил этди

Республика чакана савдо товар айланмасида барча вилоятларда камайиш суръатлари кузатилди. 

Республика бўйича 2020 йилнинг январь-апрель ойларида чакана савдо товар айланмаси 53,07 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йил январь-апрель ойларига нисбатан 9,9 фоизга камайди. 

Давстатқўм хабарига кўра, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 9,1 трлн сўмни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 43,8 трлн сўмни, шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 3,9 трлн сўмни ташкил этди.

Республика чакана савдо товар айланмасида энг юқори улушни Тошкент шаҳри 21,6 фоиз улуш билан 11,4 трлн сўмни ташкил этди. 

Республика чакана савдо товар айланмасида барча вилоятларда камайиш суръатлари кузатилди. Чакана савдо товар айланмасининг таркибий қисмларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига 82,7 фоиз ва йирик корхоналар ҳиссасига 17,3 фоиз тўғри келди. 

Республика чакана савдо товар айланмасида энг қуйи улушни Сирдарё вилояти 2,0 фоиз улуш билан 1,07 трлн сўмни ташкил этди. 

Чакана савдо товар айланмасида энг юқори ҳажм кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тўғри келиб, мазкур ҳажм 2020 йил январь-апрель ойлари якунига кўра, 43,8 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йил январь-апрель ойларига нисбатан 12,8 фоизга камайган. Жами чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 82,7 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таққосланганда, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Наманган, Андижон вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида юқори бўлган. 

Top