«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Феруз Мустафоевич Қурбонов «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг инвестициялар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.  

Ф. Қурбонов бунга қадар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан олдин, Жаҳонгир Обиджонов «Ҳудудий электр тармоқлари» бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани хабар берилганди.