Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3100га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида 64 нафар бемор тузалиб, мамлакатда коронавирусдан соғайганлар сони 3082 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 23 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида ҳам 23 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасидан 4 нафар, жами 64 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 11 нафар эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги 23 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент вилоятидан, 3 нафари Фарғона вилоятидан, 1 нафари Тошкент шаҳридан, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 14 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 6 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Андижон вилоятидан, 3 нафари Қашқадарё вилоятидан, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Наманган, Сирдарё, Бухоро, Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 12 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда, ёши кичиги 3 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 15 нафари Тошкент шаҳридан, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан.
3-сонли туғруқ мажмуасида шифо топган 4 нафар аёлларимизнинг ёши каттаси 38 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан 1 нафардан.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар сони 1170 нафар ташкил қилган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1234 нафарга етди.
Бундан аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида яна 4 бемор тузалиб, ушбу ҳудуд коронавирусдан холи ҳудудга айланишга яқин қолгани хабар қилинганди.
Бугун кун давомида мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 68 нафар бемор фориғ бўлиб, жами соғайганлар сони 3082 нафарга етди.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022