Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3700га етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда 63 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, Ўзбекистонда шу вақтгача ушбу касалликдан тузалиб чиққанлар сони 3700 нафарга етгани тўғрисида маълумот берди.
Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 63 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 2016 йил туғилган.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 48 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 46 ёшда, ёши кичиги 2017 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида олинса, Тошкент шаҳридан 46 нафар, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 38 ёшда, кичиги 5 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, Сурхондарё вилоятидан 2 нафар, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятидан 1 нафардан.
Эндиликда Тошкент шаҳридан коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1733 нафарга етди.
12 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 4819 кишида касаллик аниқланган. Шу вақтгача 19 бемор вафот этган, 3700 киши тузалган.
Айни вақтда шифохоналарда 1100 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022