Ўзбекистон | 10:16 / 18.06.2020
29326
1 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамасида янги лавозим тайинлови амалга оширилди

Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг мудири тайинланди.

Фото: AFP

Ҳукумат қарорида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569 ҳамда 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорларига асосан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси ва аппарати таркибий бўлинмалари тузилмалари ҳамда штат жадвали янгидан тасдиқланган.

Ҳужжатга кўра, Шерзод Абдусаматович Обидов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг мудири этиб тайинланди.

2020 йил 17 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов  бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.

Мавзуга оид