Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 4300 нафарга яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Самарқандда коронавирусга чалинган 74 бемор тузалиб, Ўзбекистонда касалликдан соғайиб чиққанлар сони 4273 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.
Бугун Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 52 нафар ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 6 нафар, жами 74 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.
Шундай қилиб, эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 3437 ҳолатда касаллик қайд этилиши баробарида 2198 нафар бемор соғайди. Айни пайтда шифокорлар пойтахтдаги даволаш муассасаларида 1228 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқда.
Самарқанд вилоятида эса 397 ҳолатда касаллик аниқланган бўлса, шундан 378 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлди. Ҳозирда вилоятда 17 нафар бемор даволанмоқда.
Айни пайтга қадар Ўзбекистонда 5855та зарарланиш ҳолати қайд этилган бўлса, беморларнинг 4273 нафари соғайди.
«Шифокорларимиз мамлакатимизнинг ўнта худудидаги даволаш муассасаларида коронавирус инфекциясидан қийналаётган беморларимизга керак муолажаларни кўрсатишмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022