Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4450 нафарга етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган, Тошкент ва Бухорода жами 73 нафар бемор соғайгани ва шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 4450 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
Бугун Наманган вилоятида 7, пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 49 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Бухоро вилоятида 5 нафар, жами 73 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Наманган вилоятида тузалганларнинг 6 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 39 ёшда бўлса, ёши кичиги 20 ёшда. Эндиликда ушбу вилоятда коронавирусдан фориғ бўлганлар сони 265 нафарга етди.
Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида тузалганларнинг 52 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 81 ёшли онахон, ёши кичиги эса 3 ёшда. Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2342 нафарга етди.
Бухоро вилоятида касалликдан фориғ бўлганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 40 ёшда, ёши кичиги эса 28 ёшда. Ҳозирда ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 472 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун кун давомида 73 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 4450 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда шифохоналарда 1932 нафар бемор даволанмоқда, улардан 15 нафари оғир, 3 нафари ўта оғир аҳволда қолмоқда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022