Ўзбекистон | 10:03 / 22.06.2020
24270
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6358тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 43 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 22 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6358 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган», дейилган хабарда..
21 июнь куни жами 162та ҳолат қайд этилди. Шунингдек, 87 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4377 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 1962 бемор даволанмоқда, улардан 15 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022