Ўзбекистон | 11:38 / 23.06.2020
8381
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими бўйича статистик маълумотлар эълон қилинди

Ўзбекистонда 2019/2020 ўқув йилида жами 1117 та ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари фаолият юритган. Улардан, академик лицейлар сони 92 та (8,2 фоиз)ни ва касб-ҳунари коллежлари сони 1025 та (91,8 фоиз)ни ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019/2020 ўқув йили бошида касб-ҳунар коллежларида 239,2 минг нафар ўқувчи таҳсил олаётган бўлиб, бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида тақсимланганида, бошқа ҳудудларга нисбатан ўқувчиларнинг юқорилиги Самарқанд вилоятида - 29,1 минг киши, Фарғона вилоятида - 25,6 минг киши, Қашқадарё вилоятида - 23,9 минг киши ва Тошкент шаҳрида 23,7 минг кишига тўғри келган.

2019 йилда Ўзбекистон бўйича жами 468,8 минг нафар ўқувчи касб-ҳунар коллежларини тамомлаган. Шундан, энг кўп тамомлаган оқувчи сони Фарғона (54,6 минг нафарни) ва Самарқанд (54,1 минг нафарни) вилояти кўрсаткичига тегишли, энг кам битирувчи эса Навоий (13,2 минг нафар) ва Сирдарё (10,8 минг нафарни) вилоятига тўғри келган.

2019/2020 ўқув йили бошига касб-ҳунар коллежларида жами ўқитувчилар сони 17,5 минг нафарни (ўриндошларсиз) ташкил этган. Ўзбекистонда битта ўқитувчига (ўриндошларсиз) ўртача 14 нафар ўқувчи тўғри келиб, шулардан, ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Қашқадарё вилоятига яъни, унда битта ўқитувчига ўртача 31 нафардан ўқувчи тўғри келган бўлса, Наманган вилоятида эса энг паст кўрсаткич яъни битта ўқитувчига ўртача 7 нафар ўқувчи тўғри келган.

Мавзуга оид