Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиб чиққанлар сони 4900дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда яна 36 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлгани ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 4913 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
Бугун Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида 9 нафар, 2-сон Республика клиник шифохонасида 20 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида 4638 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилиб, эндиликда уларнинг 2773 нафари соғайди.
Шу тариқа, ҳозирги соатгача мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 4913 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024