Ўзбекистон | 00:03 / 29.06.2020
23196
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 8 мингга яқинлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 135 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 28 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7948 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 108 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар) орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 266та янги ҳолат аниқланди (кунлик ўсиш бўйича иккинчи энг юқори кўрсаткич, 25 июнь куни 276 кишида вирус аниқланган ва бу рекорд бўлганди). Шунингдек, Тошкент ва Қашқадарёда жами 81 бемор соғайиб, шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 5329 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 2597 бемор даволанмоқда, улардан 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид