2020 йилнинг 30 июнь куни видеоконференцалоқа орқали юқори даражали «Марказий Осиё – АҚШ» («C5+1») шаклидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтади.

Учрашувда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ давлат котиби Майкл Помпео иштирок этади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан минтақавий иқтисодий ҳамкорлик муҳокама қилинади, дейилади ТИВ хабарида.

Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилиши кутилмоқда.