Ўзбекистон | 10:03 / 03.07.2020
39388
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони қарийб 9200га етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 121 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 3 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9199 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 48 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 32 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

2 июль куни жами 297та янги ҳолат қайд этилди ва бу янги рекорд ҳисобланади. Шунингдек, 187 бемор тузалиб, жами тузалганлар сони 6034 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 3138 бемор даволанмоқда. Шундан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид