Ўзбекистон | 10:04 / 06.07.2020
79147
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Андижонда касалланиш ҳолатлари сони кескин ўсди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 123 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10143 нафарни ташкил этмоқда.  
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Андижон вилоятида (шундан 58 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган», дейилади хабарда.

5 июль куни жами 312та янги ҳолат қайд этилди, уч киши вафот этиб, жами ўлим ҳолатлари сони 34тага етди.

Шунингдек, Тошкентдаги шифохоналарда жами 159 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 6584 нафарни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3524 нафар бемор даволанмоқда, улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид