Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадқиқот: 70 фоиз россияликларнинг даромади ойига 25 минг рублдан ошмайди
70 фоиздан кўпроқ россияликларнинг ўртача ойлик даромади 25 минг рубл (3,5 млн сўм)дан кўп эмас. Бунда, уларнинг 45 фоизининг даромади 15 минг рублни (2 млн 100 минг сўм) ташкил этади. “Росгосстрах жизнь” ва “Перспектива” илмий-техник маркази ҳамкорликда ўтказган ижтимоий тадқиқот натижалари шунга далолат қилмоқда, деб ёзади ТАСС.
Феврал ойида ўтказилган шу каби тадқиқотда ойига 5 минг рубл (700 минг сўм) даромадга эга бўлган фуқаролар сони 6,9 фоизни ташкил этган бўлса, бу сафарги ўрганишларда бу кўрсаткич 8,1 фоизга ортгани аниқланган. Демак, ойига 5-15 минг рубл даромадга эгалар сони 31,2 фоиздан 36,5 фоизга ошган, 15-25 минг рубл даромад олувчи фуқаролар улуши 25,6 фоиздан 28,2 фоизга ўсган.
Умуман, 15-25 минг рубл даромадга эга фуқаролар Хабаровск ўлкасида (50 фоиз), Москва (43,8) ва Белгород (41,7) вилоятларида истиқомат қилади, дейилади тадқиқотда.
Шу билан бирга, ойлик даромади 25-35 минг рублни ташкил этувчилар сони 15,3 фоиздан 13 фоизга, 35-50 минг рубл даромад қилувчилар 11,5 фоиздан 8,5 фоизга ҳамда 50-100 минг даромад қилувчилар 7,6 фоиздан 3,5 фоизга пасайган.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026