https://ok.ru/videoembed/1577362262719

Цемент заводининг иккита қувуридан чиқаётган  зарарли чиқиндилар атмосферани булғаб, атроф-муҳитга катта зарар етказмоқда. Тутун шамол йўналишига қараб 5 километр узоқликдаги Андижон шаҳри ёки худди шундай узоқликдаги Асака томонга ҳаракатланади.

Аҳолининг кўплаб мурожаатларидан сўнг, экология ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича вилоят мутасаддилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур муаммони ҳал қилиш учун ҳаракат бошлагани ҳақида маълумот берилган эди. Ўтган йили мазкур цемент заводи аҳоли яшовчи ҳудудлардан узоқроқ жойга кўчирилиши ҳам айтилди.

Биз ҳамон ечимини кутаётган муаммо юзасидан Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан изоҳ сўрадик.

Бошқарма маълумотига кўра, цемент заводи Имом ота тоғи ҳудудига кўчирилиши белгиланган.

«Асака тумани Ахтачи саноат ҳудудида фаолият олиб бораётган «RASH-MILK» МЧЖга қарашли цемент ишлаб чиқариш заводи 2013 йилда ўз иш фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда заводда 300га яқин ишчи-ходим ишлаб келмоқда.

Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида чанг-газ тозалаш ускуналарининг носозлиги, яроқлилик муддати тугаганлиги туфайли атмосфера ҳавосига ташламаларнинг кўпайгани аниқланди. Бу ўз навбатида эътироз, шикоятлар кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Корхона чанг-газ тозалаш ускуналарини янгисига алмаштириш бўйича бошқарма талабномасига асосан, ускуналар завод маъмурияти билан келишган ҳолда вақтинчалик тўхтатилиб, фаолияти давомида 2 марта янгисига алмаштирилган. Бироқ, завод тўла қувватда ишлаш жараёнида чанг-газ тозалаш ускуналарини фильтр қисмларининг тез куйиши кузатилди. Ушбу фильтрлар Хитой Республикасидан импорт қилинадиган эҳтиёт қисм бўлиб, пандемия муносабати билан уларни тез ва муддатида алмаштиришга имкон бермаган.

Бошқарма томонидан ушбу нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан лаборатория таҳлиллари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Корхона ҳудуди атрофида кунлик мониторинг кузатувлари олиб борилиб, олинган лаборатория таҳлилларига асосан, атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ ташламалар ташлагани учун жамиятга 2019 йил ва 2020 йил 1-чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрь кунги 820-сонли қарорига мувофиқ,