Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жээнбеков: Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли ҳаводек зарур
17 июл куни Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков республика транспорт ва йўллар вазири Жанат Бейшенов билан онлайн мулоқот ўтказди.
Қирғиз республикаси давлат раҳбари ахборот сиёсати бўлими хабар қилишича, Транспорт ва йўллар вазири Жанат Бейшенов ички йўлларни лойиҳалаштириш ва қуриш, реконструкция қилиш, мамлакатнинг йирик автойўлларини қуриш бўйича ахборотларни тақдим қилган. Вазир, шунингдек, “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳаси бўйича қурилишнинг бориши тўғрисида ҳам маълумот тақдим этган.
Сооронбай Жээнбеков “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини амалга ошириш аҳамиятига алоҳида урғу бериб, бу бўйича барча томонларнинг сиёсий қарорлари қабул қилинганини эслатди.
“Бизнинг денгизга чиқиш имконимиз йўқ. Пандемия шароитида янада қамалиб қолдик. Чегаралар ёпилди, нафақат иқтисодий, балки озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ҳам хавотирлар пайдо бўлди. Аҳолини биринчи галда зарур маҳсулотлар билан таъминлаш масаласи кун тартибига чиқмоқда. Шунинг учун мамлакатнинг транзит салоҳиятини кўтариш жуда муҳим ҳисобланади, “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳаси бизга ҳаводек зарур”, - деган Жээнбеков.
Президент бу йўналишда узлуксиз ишни ташкил этиш зарурлигини таъкидлаб, вазирликнинг “Қирғиз темир йўли” миллий компанияси устидан назоратини кучайтириш кераклигини қайд этди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
10:15 / 17.06.2026