Ўзбекистон | 10:07 / 22.07.2020
19340
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 18 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 290 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 171 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 61 нафар Андижон вилоятида, 50 нафари Сурхондарё вилоятида, 19 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 13 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

21 июль куни Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида 567та янги касалланиш ҳолатлари аниқланганди. Шунингдек, 58 бемор тузалиб, шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 9521 нафарга етган. Шу вақтгача расман 96 киши коронавирусдан вафот этгани тасдиқланган.

Айни вақтда 8 554 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид