Ҳозирги кунда республика бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар 1 706 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда республика махсус комиссияси марказий штаби ходими Жўшқин Қосимов хабар берган.

22 июль куни соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 706 нафарни ташкил қилмоқда. 

Улар:

Қорақалпоғистон Республикасида — 58,
Aндижон вилоятида — 136, 
Жиззах вилоятида — 22, 
Навоий вилоятида — 40, 
Наманган вилоятида — 21, 
Самарқанд вилоятида — 96, 
Сирдарё вилоятида — 156, 
Сурхондарё вилоятида — 101,
Қашқадарё вилоятида — 21, 
Тошкент вилояти — 637,
Тошкент шаҳрида — 413 нафар бемор уйда даволанмоқда. 

Билдирилишича, уларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб бориляпти. Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 июлдан бошлаб коронавирус касаллиги аниқланган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилди. Уйда даволаниш амалиётини ўтаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади.