Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Чэнду шаҳридаги АҚШ бош консуллигини ёпишни талаб қилди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги «дипломатик уруш» давом этмоқда.
Фото: AP
Хитой ҳукумати Сичуань вилоятидаги Чэнду шаҳрида жойлашган АҚШ бош консуллиги фаолиятининг тўхтатилишини талаб қилди, деб хабар берди РИА Новости Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб.
Вазирлик бу талабнинг қонуний ва зарурий жавоб эканини, шунингдек, юз бераётган воқеалар бўйича жавобгарлик Вашингтон зиммасида эканини таъкидлади.
Аввалроқ АҚШ Ҳьюстон шаҳридаги Хитой бош консуллигини ёпишни талаб қилган эди. Давлат департаментининг расмий вакили Морган Ортагус америкаликларнинг интеллектуал мулки ва шахсий маълумотлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида ҳукумат шундай топшириқ берганини айтди.
Хитой ТИВ буни сиёсий провакация деб, жавоб чораларини кўришни ваъда қилган эди.
Мавзуга оид
23:01 / 30.04.2026
Мужтаба Хоминаий: америкаликларнинг жойи Форс кўрфазининг тубида
22:11 / 30.04.2026
Трамп яна Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатилди
20:37 / 30.04.2026
Дунёдаги энг йирик авиаташувчи кема рекорд даражадаги миссиядан сўнг уйига қайтади
18:11 / 30.04.2026