Ўзбекистон | 12:22 / 05.08.2020
3798
2 дақиқада ўқилади

Фан ва инновация соҳасидаги статистик маълумотлар очиқланди

2019 йилда таянч докторантура институтларида таҳсил олувчилар 2247 нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 483 тага (27,4 фоиз) кўпайган.

Давстатқўм хабарига кўра, 2019 йилда республикада таянч докторантураси мавжуд ташкилотларнинг умумий сони 114 тадан иборат бўлиб, улардан 59 таси илмий ташкилотлар ва 55 таси эса, олий таълим муассасаларини ташкил этади. Уларда таҳсил олувчилар сони 2247 нафар бўлиб, қабул қилинганлар 1013 нафарни ҳамда битирувчилар эса 335 нафарни ташкил этган.

Дастлабки маълумотлар бўйича 2019 йилда жами ишланмалар ҳажми 853,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, улардан давлат секторидаги ишланмалар 314,7 млрд. сўмни, тадбиркорлик секторидаги ишланмалар 429,2 млрд. сўмни, олий таълим секторидаги ишланмалар 106,7 млрд. сўмни, хусусий нотижорат секторидаги ишланмалар 2,8 млрд. сўмни ташкил этди.

Фан соҳалари бўйича жами харажатлар ўтган йилга нисбатан 13,9 фоизга ошиб, 602,3 млрд. сўм бўлган, шундан табиий ва техника фанлари 387,0 млрд. сўмни, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги фанлари 106,6 млрд. сўмни, ижтимоий ва гуманитар фанлар 108,7 млрд. сўмни ташкил этган.

Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига жами харажатлар 602,3 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан давлат сектори бўйича 304,4 млрд. сўмни, тадбиркорлик секторида 191,0 млрд. сўмни, олий таълим секторида 104,1 млрд. сўмни ва хусусий нотижорат секторда эса, 2,8 млрд. сўмни ташкил этган. 

2019 йилда инновацион лойиҳаларни амалга оширган кичик корхона ва микрофирмалар сони 3753 тани ташкил этган бўлса, иқтисодий фаолият турлари бўйича энг катта кўрсаткич ишлаб чиқариш саноатига тўғри келиб, 1979 тани ташкил этди.

2019 йилда бажарилган ва сотилган инновациялар ҳажми 26,2 трлн. сўм бўлиб, шундан юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳрида 47,6 фоизни ва Андижон вилоятида 15,0 фоизни ташкил этган. 

Мавзуга оид